Мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши оширилди – Жадвал

10.01.2018 administrator 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги №10-сони «Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштриш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳукумат қарорига биноан «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган. Низомга кўра, давлат макктабгача таълим муассалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд бўлган мактабгача таълим муассасалари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари бўлганлари II гуруҳ ҳисобланади.

Трамп катта можароларга сабаб бўлаётган китобга муносабат билдирди

10.01.2018 administrator 0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китоби «ёлғонга тўла». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди. «Мен сохта китоб муаллифига Оқ уйга киришни тақиқлаб қўйдим. Аслида мен унга бир неча марта рад жавобини берганман! Мен у билан китоб ҳақида ҳеч қачон гаплашмаганман. Бу китоб ёлғон, сохта маълумотлар ва умуман йўқ бўлган манбалардир», – дея ёзди Трамп. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WSJ Майкл Вульфнинг ушбу китобига таянган ҳолда Трамп собиқ маслаҳатчиси Иванкани «бефаҳм ғишт» деб атагани ҳақида хабар берганди.

2018 йилда прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф этилади

10.01.2018 administrator 0

2018 йилда мавсумий​ ишларга жалб қилинганлар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда  9 январдан умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида ​маълумқилинган. Дастур лойиҳасида ёзилишча, жорий йилнинг 20 мартига қадар мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш тадбири амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш шартлари қонун билан кўриб чиқилмоқда. 2018 йилда фуқаролик паспортини олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда […]