Трамп катта можароларга сабаб бўлаётган китобга муносабат билдирди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китоби «ёлғонга тўла». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.

«Мен сохта китоб муаллифига Оқ уйга киришни тақиқлаб қўйдим. Аслида мен унга бир неча марта рад жавобини берганман! Мен у билан китоб ҳақида ҳеч қачон гаплашмаганман. Бу китоб ёлғон, сохта маълумотлар ва умуман йўқ бўлган манбалардир», – дея ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WSJ Майкл Вульфнинг ушбу китобига таянган ҳолда Трамп собиқ маслаҳатчиси Иванкани «бефаҳм ғишт» деб атагани ҳақида хабар берганди.

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*